Ла Лига. «Барселона» «Камп Ноу»да аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан дубль

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 27-турида «Барселона» 15 март, душанба куни «Уэска»ни қабул қилди.

Беллашув каталон клубининг устунлигида ўтди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Лионель Месси жарима майдони ичига кирмасдан ўта кучли зарба йўллади ва тўп дарвоза тўсинига тегиб гол бўлди. 35-дақиқада эса Антуан Гризманн Мессидан қолишмаган ҳолда кучли зарбаси билан ҳисони 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+4-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга эришди. Рафа Мир 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Оскар Мингеса Мессининг узатмасидан сўнг ҳисобни яна биттага оширди. Месси 90-дақиқада яна жарима майдони ташқарисидан зарба берган ҳолда ўз дублини нишонлади ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ўз очколарини 59 тага етказган ҳолда 2-поғонада бораётган бўлса, «Уэска» (20) сўнгги, 20-ўриндан жой олган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг