Боксда йил жанги ўтказилади

Проф бокснинг супер оғир вазнида WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда энг нуфузли WBC камари эгаси Тайсон Фьюри жамоалари дастлабки келишувга эришдилар. Бу ҳақда Жошуанинг промоутери Эдди Хирн эълон қилди. Фьюри билан ишлайдиган Top Rank вакиллари тасдиқлади. Айни вақтда дунёнинг энг кучли оғир тоифали боксчилари мутлоқ чемпионни аниқлаб беришади. Хирн берган маълумотга кўра 1 ой ичида жанг ўтадиган шаҳар, арена ҳамда сана маълум бўлади. Даъвогарлар кўп, юз миллионлик таклифлар орасида энг маъқули танланади. Эътиборли томони шартнома 2 та жангга тузилган. Биринчи жангда гонорарлар 50 га 50 бўлинади. Иккинчисида эса дастлабки жанг ғолиби фойдасига 60 га 40. Хирн ушбу беллашувни йилнинг энг катта спорт воқеаси бўлишини тахмин қилмоқда. Бунинг учун Фьюри формасини тиклаши керак.
Менинг тахминимча бу баҳс камида 3 ойдан кейин ўтса керак, балки августларда. Кутамиз.

t.me/Davron_Fayziev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг