“Турон” устози Ислом Исмоилов “портлади”: “Қачонгача??? Шуми адолат?!! Бу харомилар кирсин, бл*т !!!” (+видео)

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало “Сўғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, “Турон”ни айби Суперлигага чиққаними? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Футболчини бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани. Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан бери фақат ҳуштак чалиш билан ўйин ўтиб кетмоқда. Буёғда 70-80та инсон оиласини боқаман, деб ўлиб тирилмоқда. Адолат шуми? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ.

Бутун умр футболдан четлатишса четлатишсин. Ҳакамларга пул бермасангиз чопиб ташлашади.  Лекин бу ҳакамларга қарши охиригача курашиш керак. Рақиб футболчисини қўлига икки бор тўп тегди. Ўйинни бошидан бери 5та сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ. Ҳакам ўйнашга йўл қўймади. Бу қандай футбол? “,- дейди Ислом Исмоилов.

Манба : championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг