Роналдиньонинг сирли тарихи фош бўлди: Қўш хотинлик, отаси Роналдиньо эканлиги тан олмайдиган Бразилияда порлаётган ўғли, “кўча қизлари”га ўз аёлини алиштириши ва бугунги тавбаси!…(+фото)

Роналдиньо футбол учун жуда кўп иш қилди, ўғли учун нимадир қилиш вақти келди.
Роналдиньонинг ўғли “ПСЖ” билан шартнома тузишдан воз кечган, У 14 ёшида “Крузейро” билан шартнома имзолади. Энг қизииғи, ҳеч кимга у ўзининг отаси кимлигини айтмади.

Роналдиньонинг севги тарихи

2002 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги Бразилия ғалабсидан сўнг Роналдиньо Риода дам олиш учун танаффус олади. Бир куни кечқурун у тунги клубга бир нечта дўстлари билан ҳордиқ учун боради ва бу ерда ўз севгисини топади. Ўша оқшом клубга раққосалар келади: ранг-баранг кийимлар кийган аёллар рақс ижро этишади. Роналдиньонинг кўзи раққосаларнинг бирига тушиб қолади ва уни ёқтириб қолади. Бу қизнинг исми Жанайна эди. Жанайнани супер юлдуз учрашувга таклиф қилади. Ваҳоланки, бу раққоса учун кутилмаган таклиф эди. Қиз бирдан рози бўлади.

Жоао туғилди

Роналдиньо кўп таниқли аёллар билан муносабатда бўлган, аммо бу сафарги мақсади жиддий эди: 2004 йилда икки ёш турмуш қуришди ва 2005 йилда бола туғилади. Ҳужумчи хурсанд бўлган ва ҳаттоки ўғлининг футболдаги келажаги ҳақида ўйларди: «Мен жуда хурсандман, бу менинг ҳаётимдаги ҳаяжонли лаҳза ва қўшимча мотивация. Ҳар бир ота ўғлининг футболчи бўлишини хоҳлайди, лекин у келажаги ҳақида ўзи қарор қилсин. ”

Роналдиньонинг отаси саккиз ёшида юрак хуружидан вафот этган. Шу сабабли Жанаина фарзандига қайнотасининг исмини қўйишини таклиф қилади. Шундай кейин фарзандига Жоао исм қўйишган. Шунингдек, Жанайнадан бундай таклиф чиқишига яна бир асосий сабаб – Роналдиньонинг ундан кўнгли совуб бориши бўлган. Роналдино ўз оиласини Эвропага олиб бормаган («Барселона» да ўйнаган пайтлари ҳам). Испания ва Рио ўртасида доимо қатнаб юрган.

Айрилиқ ва бола тарбияси

Жанайнанинг гумонлари асосли эди – Роналдиньо 2006 йилда француз модели Александра Парессан билан бўлган муносабати туфайли оиласини тарк этган (2006 йилги Жаҳон чемпионати пайтида бутун Бразилия Александрани ёмон кўради – Александра Роналдиньони этарлича ухламаганликда ва меҳмонхонадан унинг ёнига қочиб кетганликда айбланади).

Кейинги 10 йил ичида Роналдиньо Жанайнага ва болага ойига 10 минг доллар пул жўнатган ва Риода улар учун ҳашаматли уй ижарага олган Роналдиньонинг ўзи у эрга деярли ҳеч қачон ташриф буюрмаган ва Жоао билан доимо веб-камера орқали алоқада бўлган. Аммо собиқ «Барса» юлдузининг молиявий кўмаги Жанайнага ишламасликка ва диққатини ўғлига қаратишга имкон берди – ва у ўғлининг агентига айланади.

Жоаонинг муваффақиятлари

Жоао “Крузейро” академиясига танланган. Энг қизиғи, клуб унинг Роналдиньонинг ўғли эканлигини билмас эди!

Жоао 13 ёшигача “Фламенго” академиясида таҳсил олди, 2018 йил ёзигача у онаси билан Риодан Бразилияга кўчиб ўтди. У эрда йигит бир неча ойни клубсиз ўтказди. Тасодифий учрашув янгисини топишга ёрдам берди. «Биз бир дўстимиз билан учрашдик, унинг ўғли “Крузейрода” ўйнайди. У Жоаодан ўзини “Крузейрода” синаб кўришни хоҳлайсизми, деб сўради. Албатта, биз бунга рози бўлдик», – деди Жанайна.

“Мен ҳар доим Жоаога ҳамма нарсага ўзи эришишга ва отасининг исми орқасида яширинмасликка ўргатганман”, – деди Жанайна Globo’га берган интервьюсида. – Мен унинг ўзига хос хусусиятига эга бўлишини хоҳлайман. Шунинг учун мен ҳеч қачон Жоaни бошқаларга кўрсатишни ёқтирмасдим, чунки Роналдиньонинг ўғли бўлиш ҳар доим қийин бўлган “.

Йигит мураббийларни ҳайратда қолдирди ва “Крузейро” академиясига олиб кетилди.

Жоао Роналдиньонинг ўғли эканлиги қандай фош бўлди?

Бу жараён ҳам қизиқ бўлган. “Крузейро” академияси билан шартнома имзолашда катта янгиликлар сайтида эмас, балки оддий Бразилиянинг Globo нашридан сизиб чиққан маълумотлар сабаб бўлган. Кейинчалик буни “Крузейро” тасдиқлади. “У ҳақиқатан ҳам Роналдиньонинг ўғли, аммо келишув пайтида буни ҳақда ҳеч ким билмаган”, – дейди «Круизеро» нинг ПР-директори Амарилдо Рибейро.

Роналдиньонинг ўғли эканлиги ҳақидаги янгиликлар Жоаи Бразилия футболидаги энг машҳур ўспиринга айлантирди – унинг Инстаграмида 175 минг кузатувчиси бўлади.

Инстаграм – Жоаонинг дунё билан ягона мулоқат воситаси. Она ўғлини интервью беришни ва оммавий ахборот воситаларида қатнашишни қаттиқ чеклайди. Жанайнанинг таъкидлашича, бу ўғлининг юлдузга айланиб қолмаслиги ва фақат машғулотларга эътиборини қаратиши учун муҳим.

«ПСЖ» мухлисларининг хафа бўлишига кўп сабаблар бор, аммо яна бири – икки йил олдин Жоао Парижнинг ёшлар жамоасига ўтиши мумкин эди.

Бразилия футболи ниҳоятда эътиборда. Унда янги истеъдодлар пайдо бўлганда, ҳамма бу ҳақда дарҳол билиб олади. Шу сабабли, 2018 йилнинг ёзида, “Крузейро”да томоша қилиш ва академияга таклиф қилиш ўртасида бир неча кун ўтгач, Бразилиянинг бошқа клублари Жоа ҳақида билишди. Аммо энг кутилмаган таклиф ПСЖдан бўлди.

«Жоао ажойиб! Биз уни сотиб олишни жуда хоҳлаган эдик “, – деб эслайди ПСЖ академияси устози Рикардо Гонсалес. Аммо Жоа барчани ҳайратда қолдирди ва ПСЖдан бош тортди: “Крузейро” уни академияга қабул қилишга рози бўлди ва йигит бу вариант янада маъқулроқ эканлигини таъкидлади.

«У яхши жисмоний хусусиятларга эга ва унинг ғаройиб техникалари бор. У дахшатли ривожланиб бормоқда, энди Жоа бизнинг академиямизнинг энг яхши ўйинчиларидан бири », – деб хулоса қилди Крузейро академияси директори.

Энди Роналдиньо ўғлини мунтазам равишда кўриб туради

Роналдинё Жанайна билан дўстона муносабатда, аммо улар деярли мулоқот қилишмайди. Бунга бразилияликнинг шахсий ҳаёти сабабчи – Роналдиньо “кўча қизлари”га ўралашиб қолади. ОАВ кўп маротаба супер футболчини икки хотин билан яшаган дея жар солади. Роналдиньо эса буни доимо рад этиб келган.

Энди супер юлдуз ягона фарзанди билан кўпроқ мулоқот қилишга интилмоқда. Дунё тескари экан. Бир пайтлар ўз ўғлини кўришни хоҳламаган Роналдиньо энди ўғлини кўришни истайди, аммо кўришига ўғлининг вақти кам. У Жоанинг машғулотлар ва турнирлар орасида бўш вақт бўлишини кутмоқда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ronaldo de Assis Moreira (@ronaldinho)

Жоаонинг фотосуратлари бразилиялик футболчининг инстаграм саҳифасида ўтган йили, «Крузейро» академияси ҳақидаги янгиликлар чиққанида пайдо бўлган эди. Роналдиньо Жоао билан қувончли селфисини, сўнгра пляждаги яна бир селфисини жойлаштирди.

Роналдиньо футбол учун жуда кўп иш қилди, ўғли учун нимадир қилиш вақти келди.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг