Хайрулла Ҳамидов: “VARли муаммога хуш келдик!..”

Олдин VAR йўқ эди футболимизда, инсон факторига йўйиб, хатони тушуниб кетаверардик. Энди баъзи ўйинларда ишлатиляпти, давомидан бошланган VARсиз ўйинлардаги хатолар жуда хунук кўриняпти. Асабийлик авжида.

Бу худди Европа VARга ўтган, АПЛ ишлатмай турганида кулгига қолгандаги ҳолатга ўхшайди.

Ёки бир маслаҳат: VAR ишлатиладиган ўйиндан кейин бир кунча ўйин қўймай турсинлар. Шунда таққослаш, ҳозиргина VARнинг фойдаси билан тўғриланган хатоларни эслаш бўлмайди.

“Турон” дарвозасига белгиланган пенальти кенг тарзда муҳокама қилинаётгани сабаби шу.

“Кичкина табиб”да айтилганидек, хомиладорлик чала бўлмайди. Ё бўлади, ё йўқ. VAR ҳам ҳамма ўйинда ишламагунча энди олдингидан кўпроқ жанжал чиқаверади.

@xayrulla_hamidov

Дўстларингизга билан баҳам кўринг