Футбол хотинларни расм-русуми эмас, турли бўлар-бўлмас маросимларни кўпайтирманг!

“Кристал Пелас” футболчиси Уилфрид Заҳа АПЛда ўйин бошланишидан аввал ирқчиликка қарши кураш доирасида тиз чўкмаган илк футболчига айланди. У кеча “Вест Бромвич”га қарши баҳс олдидан қўлларини орқасига қўйиб туриб, анъанавий маросимда қатнашмади. Қолган ўйинчилар эса тиз чўкишди. Заҳа ушбу ҳаракатини шундай изоҳлади: Нима учун муҳим эканлигимизни кўрсатиш учун тиз чўкишим керак? Нега ҳаётимиз муҳимлигини исботлаш учун Бласк Ливес Маттер маросимида қатнашишим керак? Бу, аксинча, камситиш. Шахсан мен тиз чўкиш маросими кун тартибига айланганини ҳис қиляпман. Энди тиз чўкишимиз ёки туришимиз муҳим эмас. Барибир ҳақоратлар давом этмоқда. Ўзгаришларни амалга ошираётган АПЛ расмийлари, анъанани давом эттираётган жамоадошларим ва бошқа клуб ўйинчиларини ҳурмат қиламан. Ижтимоий тармоқларда футболчилар, умуман бошқаларни ҳам ҳақорат қиладиган одамларга нисбатан қаттиқроқ чора кўриш керак.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг