Тони Фергюсоннинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи УФС жангчиси Тони Фергюсон (25-5) кейинги жангини Бенеил Дариушга (20-4-1) қарши ўтказади, дея хабар қилмоқда MMAJunkie.

Жанг 15 май куни (Тошкент вақти билан 16 майда) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган УФС 262 мусобақасида бўлиб ўтади.

Келиб чиқиши эронлик бўлган Дариуш кетма-кет олтита жангдан буён ғалаба қозонмоқда. Фергюсон эса сўнгги икки жангини мағлубият билан якунлаган.

Фергюсон енгил дивизион рейтингида 5-ўринда қайд этилган, Бенеил эса 9-поғонадан жой олган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг