Нурсултон Рўзибоев Brave CF’даги илк жангида франциялик рақибини 1-раунддаёқ мағлуб этди (+видео)

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (30-8-2) ўзининг навбатдаги жангини 11 март, пайшанба куни Баҳрайнда ўтказди.

Нурсултон Brave CF 47 мусобақаси доирасида франциялик Иброҳим Манега қарши (8-4) октагонга чиқди. Ўзбекистонлик спортчи 1-раунддаёқ рақибини таслим этиб, муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, бу Нурсултон учун MMA’даги фаолияти давомида қўлга киритилган 30-ғалаба бўлди. Шунингдек, спортчи Brave CF промоушени байроғи остида илк бор жанг қилди.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев 2021 йил февралида штаб-квартираси Баҳрайнда жойлашган Brave CF промоушени билан шартнома имзолаганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг