Қизлар фитнес билан шуғулланишининг 10 сабаби

Фитнес бизнинг ҳаётимизга яқин йилларда кириб келди ва аллақачон ажралмас қисмга айланди. Кўпроқ қизлар ва ёш оналар “ўзларини тортиб олиш” учун таналари устида ишлашади. Фикримизча, аёлларнинг фитнес билан шуғулланишининг бир қанча сабаблари бор:

1) Соғлиқ

Бизнинг соғлигимиз ҳаётимизда биринчи ўринни эгаллайди. Айнан мунтазам ва ўртача ҳаракатлар туфайли биз соғлиғимизни анъанавий даволаш усулларига мурожаат қилмасдан яхшилашимиз мумкин. Спорт билан шуғулланиш қон босимини нормаллаштиради, организмнинг барча ҳаётий тизимларига фойдали таъсир кўрсатади, шунингдек мия фаолиятини яхшилайди ва қариш жараёнини секинлаштиради.

2) Яхши кайфият

Фитнесс сизни кўнглингизни кўтаради! Машғулотдан сўнг чарчоқ бор бўлади. Бу ҳолат депрессияни энг яхши даволаш воситаси деб қаралади.

3) Ўз-ўзини тарбиялаш

Доимий жисмоний машқлар орқали биз ўз-ўзини тарбиялашни ривожлантирамиз. Ундан бошлаб сиз кундалик ҳаётингизни режалаштиришни янада тушунарли ва барқарор қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, ҳаётингизнинг бошқа соҳаларида интизомни қўллаш сиз учун осонроқ бўлади.

4) Натижа нафақат соғликда, балки…

Эҳтимол машғулотнинг энг ёқимли қисми – қизлар машқлар қилганиини натижаларини кўришдир, чунки соғлиқдан ташқари, қўшимча равишда сиз ажойиб кўринишга ҳам эга бўласиз, бу жараённи эътиборсиз қолдириб бўлмайди! Қорин, кўкрак, чиройли қўллар ва оёқларда бу яққол намоён бўлади. Кўпгина қизлар айнан шундай натижаларни истаб ҳам фитнесга боришади.

5) Эркакларнинг эътиборини тортиш

Қанчалик айтиш ноқулай бўлмасин, фитнес билан шуғалланадиган аёллар кўпроқ эркаклар эътиборини тортади. Баъзи қизлар ёки аёллар айнан шунинг учун ҳам фитнес билан шуғулланишади. Барча аёллар эмас, баъзилари…

6) Ҳомиладорлик ва туғиш

Ҳар бир қиз она бўлишни хоҳлайди, лекин ҳамма ҳам ҳомиладорлик пайтида ва туғруқдан кейин  танасида нима бўлишини ўйламайди. Мутахассисларнинг фикрича, агар  ўз вақтида фитнес билан шуғулланишни бошласа, унда кўплаб оқибатларнинг олдини олиш ва тананани  тезроқ тиклаш мумкин экан.

7) Фитнес узоқ умр кўришни таъминлайди

Фитнес билан шуғулланадиган аёлларда умр кўриш давомийлиги ошади ва буни кекса авлод вакилларида кўриш мумкин. Кўплаб кекса одамлар мунтазам равишда ортиқча ноқулайлик сезмасдан машқ қилишади. Уларни дангаса тенгдошлари билан таққослаганда, ким кимдан узоқроқ яшашини англаб олиш мумкин.

8) Фитнес ҳаёт тарзи сифатида

Тренингнинг лаззати ва унинг ижобий таъсирини татиб кўрганингиздан сўнг, бу ҳақда ўйламаслигингиз мумкин эмас ва ҳаётингизни ҳар томонлама тиклайсиз. Бундан ташқари, спорт сизга ёмон одатлардан халос бўлишга, ижтимоий доирангизни ўзгартиришга, янги дўстлар топишга ва ҳатто ҳаётий шерик топишга ёрдам беради. Ким нима деса десин, спортни фақат ижобий фазилатлар билан характерлаш мумкин.

 

9) Соғлом танада, соғлом фикр

Ўзимиз яхши кўрган нарсани қилиш  (бизнинг ҳолатимизда – фитнесс)  фикрларимизни тартибли сақлаши мумкин. Масалан, машғулотлар пайтида танам кучайиб, ирода кучим кучайиб, ижобий фикрлар пайдо бўлади)

10) Ҳаракат бу ҳаётдир

Спорт билан шуғулланган ҳар бир инсон ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом бўлади. Албатта, ким фитнес билан шуғалланишини истаса буни фақат ўз соғлиги ва кайфияти, хоҳиши учун қилиши керак. Кимгадир ёқиш, таъна қисмини кўргазма қилиш учун эмас, албатта!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг