Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ўзгарди

11 март куни Баҳрайнда аралаш яккакурашлар бўйича BRAVEFC 47 турнири ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу ММА оқшомида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилади. Аслида эртадан кейин ҳамюртимиз UFC`нинг собиқ жангчиси Андреас Сталга қарши жанг ўтказиши керак эди.

Аммо, кутилмаганда, жангга икки кун қолганида рақиб ўзгарди. Бунга рақибнинг жароҳати борлиги сабаб бўлган. Энди 11 март куни Нурсултон Рўзибоевга франциялик Иброҳим Мане рақиблик қилади.

Эслатиб этамиз, Нурсултон 20 февраль куни Россиянинг Самара шаҳрида “Open Fighting Championship” турнири доирасида бўлиб ўтган жангда украиналик Богдан Котловяновни биринчи раунддаёқ бўғиш усулида мағлуб этган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг