Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедовнинг УФСдаги иккинчи жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Абубакар Нурмагомедовнинг УФСдаги иккинчи жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Абубакар Нурмагомедов УФСдаги иккинчи жангини америкалик Жаред Гуденга қарши ўтказади.

Жанг 27 март (Тошкент вақти билан 28 март) кунига белгиланган УФС 260 мусобақасида бўлиб ўтади.

Ҳабибнинг амакиваччаси 2019 йилнинг ноябрида УФСда дебют қилган ва унда Давид Завадага ютқазиб қўйганди. 27 ёшли Гуден эса сўнгги жангини 2020 йилнинг ноябрида Алан Жобенга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг