UFCда кутилмаган бурилиш: Петр Ян ютаётган пайтида рақибига тақиқланган зарба берганлиги учун дисквалификация қилинди (+видео)

“UFC 259” турнири асосий кардидан ўрин олган дастлабки чемпионлик жанги ўз якунига етди. Унда чемпион Пётр Ян биринчи рақамли даъвогар Алжамейн Стерлингга қарши октагонга кўтарилди.

4-раунд давом этаётган бир пайтди Пётр Ян ўтирган рақибининг бошига тиззаси билан кучли зарба йўллади. Ҳакамлар жангни тўхтатди ва ўзига келиб олиш учун Стерлингга вақт берди. Бироқ Алжамейн жангни давом эттира олмади ва қоидага зид ҳаракат қилган Пётр Ян дисквалификация қилинди.

Шу тариқа, Алжамейн Стердингга чемпионлик камари топширилди. Бироқ у камарни қабул қилишни истамади ва уни ташлаб юборди!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг