Фохишалар, морфин, кокаин, марихуана: Майк Тайсон ҳаётидаги энг ёмон воқеа ҳақида гапириб берди

Афсонавий бокс қироли Майк Тайсон ҳаётидаги энг ёмон воқеа ҳақида гапириб берди. Шу лаҳзадан сўнг у кокаин истеъмол қилишни тўхтатган экан.

Майк Тайсон бу воқеани шундай эслайди:

– Мен меҳмонхонада каравотда ётар эдим. Мен доим ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилардим: ёнимда доимо фоҳиша ёки ит бўлиши керак эди. Ҳақиқатан ҳам бу пайтлар ҳаётимнинг энг қора даври эди. Уша куни мен хонамда еттита фохиша билан морфин, кокаин, қувватни оширадиган дорилар, марихуана оғушида ётардим. Бу ҳаётимнинг энг жирканч ва паст нуқтаси эди. Шу пайт менга “жонон”лар турли томондан “ҳужум” қила бошлади. Бу аёллар мени ўғирламоқчи ёки мени ўрнатмоқчи деб ўйлардим.Мен уларни уришни бошладим. Ҳаммаси қоронғуда бўлди. Менда шайтон бор эди ва у ғалаба қозонди. Ҳаммани ҳайдаб юбордим. Полда кўзларини юммасдан терга ботиб ётардим. Тирик қолганимдан жуда хурсандман. Ўшандан бери ҳаётимда кокаин йўқ.”

Дўстларингизга билан баҳам кўринг