Лионел Мессига аталган гап: “Сен ҳеч қачон Европа Лигасида ғолиб бўлмайсан…”

“Севиля” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси билан суҳбатда ҳазил ҳақида гапирди.

“Мен Месси билан гаплашдим ва унга айтдим:” Сен ҳамма нарсани ютдинг, ҳамма мусобақада голлар урдинг, аммо менда сен ҳеч қачон ютолмайдиган соврин бор… Сен ҳеч қачон Европа Лигасида ғолиб бўлмайсан “, — дея Ракитич сўзларини келтирмоқда Даилй Маил.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич “Барселона” таркибида 2014 йилдан 2020 йилгача ўйнаган. Жамоа таркибида Иван тўрт марта Испания чемпионати ва Испания кубогини ютди, икки марта мамлакат Суперкубогини боши узра кўтарди, шунингдек, бир марта Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг