Афғонистонлик Брюс Ли: афсонавий жангчига ўхшаш спортчи Кобулда яшайди. У ғирт Брюс Лининг ўзи!!!

Бу йигитнинг исми Аббос Ализод  ва у Хитой ёки Япониядан эмас Афғонистондан. Йигит 25 ёшда  Кобулда истиқомат қилади.

Аббос камбағал оилада 9 фарзанд бўлиб туғилган. Аббос ёшлигида буюк Брюс Ли иштирокидаги киноларни кўриб кунг-фуга муҳаббат қўйди. Шу тариқа қаҳрамонимиз бу спорт тури билан фаол равишда шуғуллана бошлайди. Оилада спорт билан шуғулланишга шароит бўлмаганлиги, пул йўққлиги сабабли уйда шуғулланади. У кунг-фуни нунчакуни ўзлаштирдики ва бу спорт туридан катта ютуқларга эришади.

Вақт ўтиши билан танишлар ва қариндошлар Аббоснинг Брюс Лига қанчалик ўхшашлигини пайқашди. Ва бу осиёлик эмас, афғонистонлик эканлигини ҳисобга олсак, бу ҳолат жуда ажабланарли. Бироз вақт ўтгач, йигит ўзини Брюснинг ҳақиқий дубли бўлишга қарор қилади ва афсонавий Лининг ҳаракатларини такрорлашга қарор қилади.

У буюк Ли услубидаги кийимларни сотиб олишни бошлаган, мунтазам равишда сочларини турмаклаб борган ва ҳатто Брюснинг юришини нусхалашни ўрганган.

Йигит ҳар куни спорт билан шуғулланади. Спорт зали учун пул бўлмаганида, у Кобулдаги  қилинган кулба биносида ушғуллунган. Кейин акаси унга уйининг подвалидаги зални жиҳозлашда ёрдам беради ва  Аббос ҳар куни уш ерда шуғулланади.

Аммо маҳаллий мусулмонлар Аббоснинг “кофирлар қиёфасини нусхалаш ва такрорлаш” ни танлаганига қатъиян қарши.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг