“Бунёдкор”-“Барселона” учрашуви. Сервер Жепаровнинг “Барселона” дарвозасига урган голи!

Футбол тарихимизга бир назар:

Бугун “Бунёдкор”нинг тарихий ўртоқлик учрашувидан бошламоқчимиз. Кўпчиликка яхши маълумки, 2009 йилнинг 9 январь санасида “қалдирғочлар” Испанияда йиғин ташкил этишган ва унда Каталониянинг “Барселона” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашишган эди. “Барса”нинг иккинчи уй аренаси “Мини Эстади” стадионида ўтган учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган эди – 1:1. Мезбонлардан Карлес Пуйоль киритган голга Сервер Жепаров жавоб қайтарганди.

Қуйида ушбу учрашув қайдномаси ва видеолавҳасини билан танишасиз.

“БАРСЕЛОНА” – “БУНЁДКОР” 1:1 (1:1)
Голлар: Карлес Пуйоль 21 (1:0), Сервер Жепаров 37 (1:1)
“Барселона”: Альберт Хоркера, Даниэл Алвес, Мартин Касерес, Карлес Пуйоль, Силвиньо, Сейду Кейта, Эйдур Гудйонсен, Хави, Лионель Месси, Самуэль Это’О, Тьерри Анри
“Бунёдкор”:
1-тайм: Павел Бугало, Александр Хвостунов, Луизао, Гочгули Гочгулиев, Саҳоб Жўраев, Яннис Мандзукас, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Хосе-Луис Вильянуэва
2-тайм: Муроджон Зуҳуров (Муҳиддин Худоёров 80), Шавкат Раимқулов, Ҳайрулла Каримов, Тимур Яфаров, Саҳоб Жўраев, Виктор Карпенко, Эркин Бойдуллаев, Анвар Рахимов, Шавкат Саломов, Баҳодир Пардаев, Анваржон Солиев

Дўстларингизга билан баҳам кўринг