Моуриньо Аҳад Қаюмни доғда қолдирди…

Спорт оламида шундай мураббийлардан борки, уларнинг гап-сўзлари маҳоратидан ҳам кўра ўткирроқ! Хусусан, “Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо «Менинг мураббийлик услубим — жаҳонда тенгсиз» дебди. Бу фикрни эшитиб беихтиёр таниқли ижодкор Аҳад Қаюмнинг “Ўрта Осиёдаги энг зўр режиссёр мен бўлсам керак…” деган фикрлари ёдимизга тушди. Эҳҳ… Маур бў сўзлари билан Аҳад Қаюмни ҳам доғда қолдирди!!!

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 25-тури доирасида бўлиб ўтган “Вест Хэм”га қарши ўйин (1:2)дан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

Баъзида клуб натижаси кўп жиҳатларга боғлиқ. Менинг ва мураббийлар штабимнинг иш услуби — жаҳонда тенгсиз. Бундай услуб бошқа ҳеч кимда йўқ. Инқироз деганда сиз нимани назарда тутаётганингизни билмайман. Бу шунчаки ёмон натижа. Биз кўп ўйинларда мағлубиятга учраяпмиз“, — деди Моуриньо.

Маълумот ўрнида. Моуриньо “Тоттенхэм” бошқарувида АПЛ доирасида 50та ўйин ўтказиб, уларда 81 очко тўплади. Бу Жозенинг мураббийлик фаолиятидаги энг паст натижа ҳисобланади.

Манба: ua-football.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг