Мусулмон кишининг энг яхши тутган йўли (ибратли ҳикоя)

1984 йили олимпиада ўйинларини финалида, мисрлик курашчи Муҳаммад Али Рашван билан Япониялик Ясухиро Ямасито финалга чиқишади. Олимпиаданинг саралаш босқичида, Ясухиро Ямасито ўнг оёғидан шикастланган ҳолатда финалга чиқади.
Буни аввал эшитмаган кўрмаган кишилар бўлса, ютубдан қидириб ўша йилги олимпиада ўйинларида Ясухиро Ямасито финалга гиламга чиқиш вақтида ўнг оёғини зўрға босиб чиқаётганини кўришлари мумкин.
Кураш бошланиб Муҳаммад Али Рашван рақибини ушлаб олган вақтда, мураббийи бақира кетади “Ўнг оёғига зарба бер ўнг оёғига.”
Ўша жанг ростдан кўрганлар тасдиқлаши мумкин, Рашваннинг биргина ўнг оёғига берган зарбаси билан ғолиб бўлишлига аниқ эди.
Лекин у ундай қилмади, мисрлик курашчи Рашван мағлуб бўлди кумуш медаль соҳиби бўлди.Финалдан сўнг маътбуот анжуманида, жуда кўп журналистларни битта савол қийнарди ва у саволни Рашванга беришди. Нимага? Нима учун? Ўнг оёғига зарб берсангиз бўлди эдику, нимага ундай қилмадингиз?
Жавоби қойил қоларлик бўлди, “Мени динимда ожиз кишини ёҳуд бирор еридан жароҳатланган кишини қуролли киши қуролсиз кишига жабр қилишлиги қораланади.Агар мен уни жароҳатланган ерига урганимда бир умр майиб мажруҳ бўлиб қолиши ҳам мумкин эди, аммо менга олтин медал беришса ҳам ундай қилмас эдим.Мен ҳар бир мусулмон қиладиган ишни қилдим” дея жавоб берди.
Бутун зал тик оёқда туриб бу жавобдан сўнг Рашванни олқишладилар. Бутун Жаҳон фаир плай қўмитаси, Рашванни йил спортчиси дея эълон қилди.Кейинчалик японияга қилган сафари чоғида, Рашванни японлар миллат қаҳрамони ўлароқ шоҳона кутиб олдилар. Унинг мана шундай иймон билан тутган йўли ортидан ўша йили минг минглаб инсонлар ислом динини қабул қилишди.
У инсонларга илтимос қилиб ёки мажбурлаб исломга киргизгани йўқ!
У шунчаки чин мусулмон қилган ишни қилди холос.

Рус тилидан Назиржон Усманов эркин таржимаси.
Суратларда Муҳаммад Али Рашван ҳамда Ясухиро Ямасито.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг