«ПСЖ»га қарши ўйин пайтида Пике ва Гризманн “ташлашиб” қолишди (видео)

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ва ҳужумчи Антуан Гризманн Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида бўлиб ўтган “ПСЖ”га қарши ўйин пайтида тортишиб қолишди.

Баҳснинг 38-дақиқасида Пике рақиб тўпни назорат қилаётганига ўз норозилигини билдирди.

Пике: — Биз тўпни тўрт марта аниқ узата олмаяпмиз. Ҳаракат қилинглар.

Гризманн: — Секинроқ.

Пике: — Биз тўпни тўрт марта аниқ узата олмаяпмиз.

Гризманн: — Ўзингни босиб ол, Жери.

Пике: — Жин урсин, Гризи, бу жуда ёмон.

Гризманн: — Бўлди қил.

Пике: — Йўқ, сен олдимдан нарироқ кет. Биз 5 дақиқадан буён қийланяпмиз.

Гризманн: — Менга бақирма!

Пике: — Ақлдан озган одам каби югураётганимиз жуда ёмон.

Гризманн: — Мен ҳам югуряпман.

Манба: stadion.uz 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг