Элдор Шомуродов: Жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта орзум ҳисобланади

GENOA, ITALY - OCTOBER 24: (BILD ZEITUNG OUT) Eldor Shomurodov of Genoa CFC looks on during the Serie A match between Genoa CFC and FC Internazionale at Stadio Luigi Ferraris on October 24, 2020 in Genoa, Italy. (Photo by Sportinfoto/DeFodi Images via Getty Images)

збекистон терма жамоаси ва “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов россиялик блогер Нобель Арустамяннинг кўрсатувига интервью берди.
– Ўзбекистон олдинги иккита саралашда Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда ҳам яқин келганди…
– Жуда ҳам умид қиламанки 2022 йилги Қатардаги Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Терма жамоадаги барчамиз бунинг учун боримизни берамиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта орзум ҳисобланади.

– Клубдагилар Ўзбекистон ҳақида сўрашадими?
– “Женоа”дагилар ватаним ҳақида сўраб туришади. Кўпчилик Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларни билишади.

– “Ювентус”дан қизиқиш?
– Ҳеч қачон катта клубга ўтиш ва ўйнашдан қўрқмайман. Кучли рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман, бу аксинча менга ёқимли”, – дейди Элдор Шомуродов.

 

Манба : championat.asia 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг