UFC раҳбари: Ҳабиб Конорни ич-ичдан ёмон кўради

УФС президенти Дана Уайт энгил вазн тоифасида УФС чемпиони Хабиб Нурмагомедов собиқ чемпиони Конор Макгрегордан ўта даражада нафратланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу туйғу шунчалик ғайритабиийки, агар Конор яна чемпион бўлса, Хабиб ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. «Мен Хабибнинг бошқа энгил вазнли жангчилардан анча устун эканлиги ҳақидаги фикрларга қўшиламан. Унинг Конор Макгрегордан нафратланишини ҳам биламан. У ҳақиқатан ҳам ундан нафратланади ва биз ҳеч қачон бундай нафратни бошқаларда кўрмаганмиз. Ишончим комилки, агар Макгрегоркамарни қайта қўлга киритса , Хабиб у билан жангга қайтади. Балки адашгандирман, кўрамиз ”, – деди Дана Уайт ЭСПН ММА YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазн мутбоқ чемпиони Нурмагомедов 2018 йил октябрь ойида  Макгрегорни тез фурсатда мағлуб этган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг