Даврон Файзиев блоги: энг талантли ва омадсиз

Шахсий фикримча Фернандо Алонсо дунёдаги энг истеъдодли пойгачи. Шу билан бирга, энг омадсиз. 2 марта жаҳон чемпиони бўлгач жамоалар танлашда фақат адашди. Яъни у ўтган пайтда топ жамоаларда инқирозли давр бўлган. Формула-1 да эса муваффақиятнинг ярми болидга боғлиқ. Ўзига мос машинага эга бўлмагач Фернандо маълум муддат Формуладан ташқарида бўлди. Мана, янги мавсум олдидан Алонсога Альпин жамоасидан таклиф тушди. Рено базасидаги янги команда унинг атрофида ривожланмоқчи. Омадсизликни қарангки, Швейцарияда мавсумолди тайёргарлик кўраётган Фернандо Алонсо кеча автоҳалокатга учради. Велосипед бошқараётганда уни машина уриб кетди. Испаниялик спортчи шифохонада ва ҳозирги маълумотларга кўра унда бир неча жойда суяк синиши қайд этилган. Бу дегани пойгачи жаҳон чемпионатининг дастлабки гран-приларини ўтказиб юбориши мумкин. Муҳими, соғайиб кетсин.

t.me/Davron_Fayziev

Дўстларингизга билан баҳам кўринг