Отасига қайиқ обериш мақсадида супер юлдузга айланган футболчи тарихи ёҳуд чўчка овчиси қандай қилиб машҳур бўлиб кетди?

Ҳамма супер юлдузлар зўр шароитда катта бўлмаган. Уругвайлик футболчи, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдисон Кавани ҳам қашшоқ оилада туғилган.

Кавани учун футбол касб бўлса, демак унинг севимли машғулоти ов қилишдир. Ёшлигида отаси уни Уругвайнинг шимолий ҳудудларида ов қилишга олиб борган ва Кавани тунда ёввойи чўчқа ва дарё чўчқаларини овлаган.

Биз  Эдинсон болалигида доим ов қилганмиз ва ҳозир ҳам шундай қиламиз“, дейди футболчининг отаси. “Иккаламиз ҳам балиқ овлаш ва ов қилиш билан вақт ўтказишни яхши кўрамиз. Кечаси уч соатгина ухлаймиз. Эдди ҳеч қачон ўрмонда ов қилишни тўхтатмайди! Балиқ овлашга келсак, у доимо бу уни тинчитиришини айтади. Бу  бизнинг ҳаёт тарзимиз.

Эдинсоннинг отаси Луи Кавани унинг болалигида  уйларидан ўттиз километр узоқликдаги кўлда балиқ овлашни яхши кўришларини эслади: “Бизда илгари шалтоғи чиққан эски юк машинамиз бор эди ва биз уни балиқ тутиш учун ишлатардик. Кўлда бойларга тегишли бўлган жуда катта ҳашаматли қайиқлар бор эди. Эсимда, бир пайтлар Эдинсон шундай деган эди: “Дада, мен энг зўр футболчига айланганимда, сизга энг катта юк машинасини ва шунга ўхшаш катта қайиқни олиб бераман“, деган эди Эдди.

  • Кавани ўша пайтда ўн бир ёшда эди ва орзулари катта эди. Ва мен фақат кулиб қўйдим. Аммо ҳозир менда Уругвайда энг катта юк машинаси ва энг катта қайиқ бор, – дея эслайди отаси.
Дўстларингизга билан баҳам кўринг