Нима учун футбол олдин жозибали бўлган ва нега ҳозир унчалик эмас (ашаддий футбол мухлислари ўқисин)

Футболга умр бўйи мухлислик қилган ёши катта фонатлар билан суҳбатлашиб қолсангиз аввал футбол жозибали ва қизиқ бўлганини кўп такрорлайди? Хўш, нима учун футбол олдин жозибали бўлган ва нега ҳозир унчалик эмас. Бунга бир нечта фикрларни исбрт қилиб келтириш мумкин.

Биринчидан, пул футбол “романтикаси”ни ўлдирди. 

Ҳа, пул футбол инфратузилмасига ижобий таъсир кўрсатгани шубҳасиз. Сўнгги 10-15 йил ичида кўплаб замонавий стадионлар, футбол академиялари ва спорт иншоотлари барпо этилди. Буни пулсиз амалга ошириш мумкин эмас.

Аммо, пул билан бирга, футбол кўплаб футболчилар учун шунчаки касб, ўзларини ва оилаларини боқиш учун борадиган иш бўлиб қолди.  Илгари, бундай эмас эди, футболчилар футбол ўйнмасликнинг имкони бўлмагани учун, садоқат ва иштиёқ учун ўйнашарди!

Шунингдек, трансфер бозори сўнгги 10 йил ичида тез суратларда ўсди.  Пул учун футболчилар кучсиз жамоаларда қолишмайди.

Ҳозир ҳар қандай футболчи учун, у футболни севиши ёки унга касб сифатида қарашидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши клублари билан яхши шартнома тузиш муҳимдир.

Иккинчидан, футболчиларнинг яна бир ўзгарган менталитети. 15-20 йил олдин Рой Кин ёки Эдгар Девидс симуляция қилганини тасаввур қила оласизми? Ҳа, аксинча, бутун футбол олами симуляторларни ёмон кўрарди, мухлислар симуляторлар орқасидан кулишар эди  ва уларга жиддий қарашмас эди.

Ҳозир эса?.. Ҳамма ҳакамни алдашга, рақиб учун жарима зарбаси, пенальти ёки карточка олишга ҳаракат қилмоқда. Дахшат!

Учинчидан, мутлок ҳукмронлик. Шуни тан олиш керакки, фақат Премер-лига ушбу футбол муҳитини сақлаб қолди, аммо қисман. Бошқа миллий чемпионатларда нима бўлади? 8 йил кетма-кет «Юве» Италия чемпиони, «Бавария» кетма-кет 8 йил Германияда, «ПСЖ» Францияда, Испанияда иккита устун бирлик бор – «Барса» ва «Реал», баъзида пойгада  «Атлетико», қолган жамоаларнинг мавсум ўрталарида тақдири аниқлашиб қолади. Бу гигантларнинг барчаси футболнинг деярли барча мухлисларини эгаллаб олди.

Илгари ҳар қайси клуб ёки жамоа чемпион бўлиши мумкин эди: Англияда «Лидс», Германияда «Кайзерслаутерн», Испанияда «Депортиво», Францияда «Монпеле». Бу ҳақиқатан ҳам қизиқ эди!

Хулоса қўрнида. Ҳа, ҳақиқатан ҳам, сўнгги 15-20 йил ичида футбол жуда ўзгариб кетди. Аммо бу жараённи тўлиқ ёмонлашиб ёки яхшиланиб кетган деб аниқ айтиш мумкин эмас. Футбол ўзгарди ва бизнинг дунёмиз янги тендецияларига мослаштирилди: компьютерлаштириш ва бошқалар. Шунга қарамай, ушбу спорт турини севувчилар тобора кўпаймоқда! Бу шуни англатадики, биз мухлислар ушбу спорт турини фақат борича қабул қилишимиз ва севимли жамоаларимиз билан ғалабага интилишда давом этамиз!

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг