Афсоналарнинг сиз билган ва билмаган шонли ҳаёти ёҳуд Ёҳан Кройф тарихи (1-қисм)

Ёҳан 1947 йил 25 апрелда Амстедам шаҳрида таваллуд топган. Урушдан кейинги Европада яшаш исталган инсон учун, айниқса, болалар учун қийин эди. Ёҳаннинг отаси сабзавот дўконида, онаси эса Амстердамнинг машҳур клубларидан бирида кир ювувчи бўлиб ишлаган.  Шундай қилиб тақдир Ёҳанни «Аякс» сари етаклади. Албатта, тақдир эмас, бўлажак футболчининг онаси уни ўша ерга олиб борган. Фарзандини футболдан бошқа нарса қизиқтирмаганини кўрган она академиядан уни олишларини сўради. Бўш вақтларида ака ва ука футбол сирларини ўрганишни бошлади.

«АЯКС»

«Аякс»нинг ёшлар жамоасига қўшилган Кройф мураббий ва жамоадошларини ҳайратлантиришни бошлади. Биринчидан, у техник жиҳатдан жуда кучли эди, Иккинчидан, у барчага футбол ўйнашни o’rgatdi. Жамоадаги бошқа ҳужумчилар, мураббийлар, дарвозабонларга позицион ва техник хатоларини кўрсатар эди.

16 ёшида Ёҳан «Аякс»нинг асосий жамоасига қўшилд. Ўша пайтда бош мураббий Ринус Михелс эди. Голландиялик мураббий Кройфнинг истеъдодини кўра билди ва шу билан бирга унинг ахлоқидаги муаммоларни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Кройф ичкилик ва базмларга берилиб кетган эди.

Михелс жамоада тартиб бўлишини истарди, шунинг учун у Кройфни кузатишдан ҳам тоймади. Уни базмларда ушлаб олар эди. У футболчи жазолаш мақсадида навбатдаги ўйинга туширмасди.

Rinus Michels

Ёҳан «Аякс»да 10 йил ўйнади ва қойилмақом натижа қайд этди – 8 марта Нидерландия чемпиони, 5 марта Нидерландия Кубоги, 3 марта Европа Чемпионлари Кубогини қўлга киритган. Кройф эса дунёнинг исталган клуби орзу қиладиган футболчига айланди. Унинг ўзи эса Алфредо Ди Стефанони ўз кумири деб ҳисобларди.

Шунга қарамасдан, Ёҳан Ди Стефанога баъзи жиҳатлардан ўхшашни истамас эди. «Реал» афсонасининг ўйинларини ёқтирадиган футболчи «Барселона»ни танлади.

«БАРСEЛОНА»

Кройфнинг «Барселона»га ўтиши футболчига ижобий таъсир қилди. У ўз ишини сидқидилдан бажарадиган бўлди, жамоа учун жон куйдиришни бошлади.

Ёҳан Кройф – шахсий агентга эга бўлган биринчи голландиялик футболчи. Агенти ўзининг қайнотаси Кор Костер. Улар биргаликда бозордаги аҳволни, мос келадиган шартномаларни, жамоа ҳомийларини муҳокама қилишар эди. Кройф пулга интервью берадиган бўлди – ахир у афсона эди.

Кройф учун «Барселона» жуда қиммат пул тўлаган – 900 000 фунт. Жамоа 1973 йилда 12 йилдан буён сорин юта олмаётган эди. Пул кўп эди, аммо соврин юта olmasdi.Kroyfning «Барселона»га ўтиши сабаби собиқ мураббийи Ринус Михелс каталонияликлар  бош мураббийи эди. Мураббий ўз футболчисини жамоасида кўришни истади.

Қарор тўғри қабул қилинган эди – Кройф илк мавсумидаёқ «Барселона» билан Испания чемпионлигини қўлга киритди. Тўғри, ундан кейин бундай ёрқин совринга эриша олмади, Испания Кубоги, кетма-кет уч марта Испания чемпионатида иккинчи ўринлар.

Совринлар уни афсонага айлантирмади. «Барселона» сафида 2 марта Олтин тўпни ютди, «Реал»ни “Сантиаго Бернабеу”да 5:0 га ютишга ёрдам берди, ўғлига каталонча исм – Жорди исмини берди. Каталония Кройфнинг иккинчи уйига айланди.

МЛС

31 ёшида Кройф яна Михелснинг ортидан борди. Бу сафар АҚШга. Янги жамоаси – “Лос-Анджелес Астекс”. Кейинроқ эса бошқа жамоа – “Вашингтон Дипломатс”га ўтди.

Ёҳан Америкада 3 йил бўлди ва шундан сўнг фаолиятини якунлаши керак эди. ВА албатта, уни Амстердамга кутишаётанди.

onside.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг