Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин ёҳуд Қонор Макгрегорнинг қисқача севги тарихи

Конорга севги бобида омад кулиб боқкан. “Конор, мен биламан, сен ҳаммасини уддалайсан,” – деди кунларнинг бирида Конорни чемпионга айлантирган севгилиси.

Севганингизда, севгингиз учун н нимадир қилишни хоҳлайсиз. Севги – бу энг гўзал туйғу. Агар ҳаётингизда шундай туйғу бўлса, демак, ўзингизни бахтли деб ҳисоблашингиз мумкин.

Ҳозир Конор ва унинг рафиқасининг севги тарихини унинг ўзи шундай эслайди:

Биз Ирландияда, Дублиндан 30 км узоқликда ишсизлик нафақаси эвазига 188 эврога ижарада яшадик. Мен чилангар бўлиб ишладим, аммо кўпроқ вақтни спорт залида ўтказиш учун бу ишни тарк этдим. Мен чемпион бўлишимга ишонардим, лекин энг муҳими, рафиқам ҳам доим менга ишонарди. У официант бўлиб ишлаган ва моддий қийинчиликларга қарамай, тўғри овқатланишим ва кун тартибига риоя қилишим учун ҳамма нарсани қилди.  Машғулотдан чарчаган ҳолда уйга қайтганимда, у мени қучоқлаб: “Конор, сен ҳаммасини уддалайсан!”  деди. Энди мен тмиллионлаб доллар ишлаяпман. Исталганим муҳайё!  Ва рафиқам мендан кўра буларга кўпроқ лойиқдир.

Хуллас, Конорни шу даражага еишида унинг рафиқаси катта рол уйнаган. Шунга айтадиларда, эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин!

Мавзуга доир: Макгрегор шармандали мағлубиятга учради (видео)

Мавзуга доир: “Олманинг тагига олма тушади”. Макгрегор “бўрибойвачча”га қандай қилиб автограф беришни ўргатмоқда (ВИДЕО)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг