Дунёдаги энг катта бодибилдингчи аёл!  У ғирт эркакшода. Эрини эса интернетдан топган…(+фотогалерея)

Уйлансанг шундай қизга уйлансанг-да! Ерни белини чиқазиб юборса керак! Дунёдаги энг катта бодибилдингчи аёл Наталя Кузнетсова ҳақида нималарни биласиз?

агар билмасангиз allsportuz.com спорт хабарлари нашри сизга у ҳақида маълумот тайёрлади! Демак, бошладик:

Дунёнинг энг кучли қизларидан бири ўзининг спорт ютуқлари билан фахрланади, тинимси машқ қилишни яхши кўради ва махсус турмуш тарзига риоя қилади.

Бўлажак чемпион 1991 йил июнь ойида Читада туғилган. У рақсга тушишни яхши кўрар эди ва уятчанлиги сабаб рақс тушолмас эди. Шунинг учун отаси уни спортга юборди. У бодибилдингни жуда яхши кўргани  учун 14 ёшидан бошлаб  шаҳар чемпионатларида иштирок эта бошлади ва 16 ёшида Транс-Байкал ўлкасининг ғолибига айланди. Мактабдан кейин у туғилган шаҳрида жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирди. Оила пойтахтга кўчиб ўтгандан сўнг, қиз ўқишни давом эттирди, диплом  олгандан кейин у оддий ўқитувчи бўлишни хоҳламади.

Профессионал мураббийнинг назорати остида кўп ва фаол иш олиб бориш орқали спортчи ўз танасини ўзгартира олди. У мушак массасини оширишда ёрдам берадиган стероидлар ва махсус овқатланишни канда қилмаган. Бугунги кунда у Россиядаги энг таниқли бодибилдер, халқаро мусобақаларда қатнашади ва доимо этакчи ўринни эгаллайди.

Наталя 2015 йилда Владимирга турмушга чиқади. Улар ижтимоий тармоқларда танишишган . Эри ҳам спорт билан мунтазам шуғулланади. Аммо хотинидек натижаларни қайд этмаган.

Натилиянинг ҳозирча ишлари “беш”. У кўпгина теледастурларда иштирок этади. Яқинда “Манон Леско” театри билан шарнома ҳам имзолади. У ерда у таналарини кўз-кўз қилиб суратга тушади.

Манба: allsportuz.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг