Криштиану Роналдунинг қалбини забт этган татар ёҳуд шайхлардан бўлган Ирина Шейк ким?

ZURICH, Voetbal - FIFA World Player Gala, Ballon d Or 2013, uitreiking Gouden Bal, 13-01-2014, Cristiano Ronaldo (POR) met vriendin Irina Shayk HOLLAND ONLY

Бугунги кунда XXI асрнинг энг яхши футболчиси сифатиди барчамизга таниш бўлган Криштиану Роналду ва асли татарлардан бўлган Ирина Шейк орасидаги сeвги тарихини балки эштитгансиз, балки йўқ…

Келинг биз сизга Ирина Шейк ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Ирина Шайхлисламова 1986 йилда Челябинск яқинидаги Эманжелинск кончилар шаҳрида туғилган. Онаси рус, отаси татар. Иринанинг унинг узоқ аждодларидан бири Қозон хонлигида юқори лавозимларда ишлаган. Боболари шайхлардан бўлган дейишади.

Аммо оила жуда бой бўлмаган, айниқса, отаси вафот этганидан сўнг улар анча қийналишган. Онаси болалар боғчасида мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ира ҳам мусиқа мактабида таҳсил олган, хорда қўшиқ куйлаган. Аммо у санъаткор бўлмади. Бунинг ўрнига у маркетинг бўйича ўқишга кирди, аммо у тез орада ўқишдан ҳам зерикди.

Талабалик даврини ёритиш учун, синглиси билан бирга, фильмларда суратга тушишда иштирок этишни бошлади. У ҳатто “Мисс Челябинск 2004” танловида ғолиб чиқан.  У эрда  илгари гўзаллик оламининг таниқли модель агент Гиа Джикидзе билан учрашди.

Ирина гузаллик дунёсида омади келди ва бир неча йилдан сўнг дунёдаги энг машҳур моделлардан бирига айланди. У жуда машҳур эди, аммо португалиялик футболчи билан танишишганда у даражада эмас эди.

2010 йилда у Гиоргио Армани учун фотосессияда қатнашишга борганидаКриштиану Роналду билан учрашди. Кўп ўтмай, ёшлар тез-тез учрашишни бошладилар. Журналистлар бу муносабатларни ҳаддан ортиқ бўрттириб чиқаришди. Ҳатто уларни тўйини ҳам белгилаб қўйишди. Аммо ошиқ-машуқнинг муносабатлари узоққа чўзилмади. Уша пайтда “Реал Мадрид”нинг юлдузи ҳисобланаётган Роналду Ирина ўйлаганчалик йигит бўлиб чиқмади! Ҳа! Кейинги маълумотларга қараганда Иринанинг сўзларига кўра, роналду ҳаётда жуда болаларча бебош ва ўзига ишонмайдиган йигит бўлиб чиқан. Умуман биз майдонда кўрадиган супер юлдуздек эмас эди.

Улар тахминан беш йил учрашиб, кейин ажралишди.

ШУндан сўнг Ира Голливуд актёри Бредли Купернинг кўнглидан ва қўйнидан жой олди. У билан Ира жиддийроқ муносабатда эди, ҳатто у  Бредли Купердан қиз фарзандни ҳам дунёга келтирди. Аммо бу турмуш ҳам узоққа бормади. Улар ажралишди.

Энди экзотик қиёфаси туфайли мода оламига олиб кирилган, мода оламидаги энг таниқли татар аёл Манхеттенда яшайди,. Унинг шириин қизи бор.

Шундай бўлсада Ирина Шейк ҳаётида Роналдужуда катта рол уйнади. Роналду орқали татар гўзалини бутун дунё таниди.

Манба: allsportuz.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг