Футбол юлдузи Криштиано Роналдўнинг даромадлари ҳақида биласизми? У қанча топади?

Биламиз Криштиано Роналдўнинг асосий даромадлари футбол, реклама шартномалари, Инстаграм саҳифаси орқали тушади деймиз, лекин у бизнес билан ҳам шуғулланади.

Сриштиано Роналдўнинг даромадлари: (йилига)

– Нике компанияси билан тузилган шартнома орқали у йилига 20 млн $ топади.

– Инстаграм орқали у 50 млн $ дан кўпроқ даромад топади.

– Бошқа реклама шартномалари орқали 46 млн $ дан зиёд фойда кўради.

– Ва бошқа шахсий бизнеслари орқали 26 млн $ атрофида фойда кўради.

Шунингдек у Реал Мадрид жамоасида фаолияти давомида жами 765 млн доллар пул ишлаган.

Футболчининг жами 7,5 миллион доллар қийматига эга 20 дан ортиқ автомобиллари, 8,3 миллион долларлик яхтаси, 40 миллион долларлик нархдаги самалёти ва 30 миллион долларлик қийматга эга 20 га яқин турли давлатларда уй ва виллалари бор.

Роналдо ҳам ҳайрия ишларида жуда фаол қатнашиб келади. У онасини ҳаётини сақлаб қолган касалхонага 100 минг евро ҳайрия қилган. Бундан ташқари у анкологик касаллиги мавжуд болалар, ногиронлар ва бошқа жиддий касаллиги мавжуд бўлган инсонларга яқиндан ёрдам беради. Шунингдек у йилда бир неча марта қон ҳам топширади. У шу пайтгача жами 10 миллион евро пулини ҳайрия учун сарфлаган.

@TheDailyuz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг