Дунёнинг энг қиммат футболчилари маълум қилинди. Роналду ва Месси топ-10 таликда ҳам йўқ!

CIES Football Observatory портали эълон қилган рўйхат футболчиларнинг ўйин даражасига кўра нархи, ёши ва амалдаги шартноманинг давомийлиги асосида ҳисобланди.

Шу тариқа, рейтингда етакчи сифатида МЮ форварди Маркус Рэшфорд қайд этилган. У 165,6 млн еврога баҳоланмоқда. Кучли учликдан Эрлинг Холанд (“Боруссия Д”) ва Трент Александр-Арнольд (“Ливерпуль”) ўрин олди.

 

“Барселона” сардори Лионель Месси (54 млн) 97-ўринда бўлса, “Ювентус” форварди Криштиану Роналду (47 млн) 131-поғонада турибди.

 

Кучли ўнлик эса қуйидагича:

 

1. Маркус Рэшфорд (Англия, “Манчестер Юнайтед”) — 165,6 миллион евро

 

2. Эрлинг Холанд (Норвегия, “Боруссия” Д) — 152

 

3. Трент Александр-Арнолд (Англия, “Ливерпуль”) — 151,6

 

4. Бруну Фернандеш (Португалия, “Манчестер Юнайтед”) — 151,1

 

5. Килиан Мбаппе (Франция, “ПСЖ”) — 149,4

 

6. Жейдон Санчо (Англия, “Боруссия” Д) — 148,3

 

7. Жоау Феликс (Португалия, “Атлетико”) — 141,5

 

8. Альфонсо Дэвис (Канада, “Бавария”) — 139,2

 

9. Рахим Стерлинг (Англия, “Манчестер Сити”) — 136,9

 

10. Кай Хаверц (Германия, “Челси”) — 136

Championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг