Криштиану Роналду ҳам блогерликка ўтиб кетибди. Блогерликда “соққа” яхшими дейман! (+фото)

Португалия ва Италиянинг «Ювентус» жамоалари футболчиси Криштиану Роналду дунёдаги энг машҳур блогерга айланди.

Ҳозирда унинг «Instagram» саҳифасида 250 миллион обуначиси бор. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқда расмий саҳифалар орасидаги рекордни бугунги кунга қадар ҳеч ким янгилашга муваффақ бўлмаган. Машҳурлар учун 382 миллион обуначи эришиб бўлмайдиган рақамлигича қолмоқда.

«Instagram»да иккинчи ўринни америкалик қўшиқчи Ариана Гранде эгаллаган, унинг аккаунтига 214 миллион киши обуна бўлган. Кучли учликдан америкалик модель Кайли Женнер ҳам жой олган. Унинг 207 миллион обуначиси бор.

Роналдунинг футбол майдонидаги азалий рақиби, аргентиналик футболчи, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси футболчилар орасида «Instagram»да обуначилар сони кўплиги бўйича иккинчи ўринда туради. Унга 175 миллион киши обуна бўлган.

xabar.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг