Футбол тарихидаги биринчи дерби

26 декабрь куни футбол тарихидаги биринчи клублараро учрашувбўлтб ўтган. 1860 йилда Шеффилд ФК қўшни Ҳаллам ФС клуби ўртасида дерби бўлиб ўтган. Бу учрашувда ҳар икки клубдан ҳам ўн олтитадан футболчи қатнашган экан. Шу сабабли бу ўйин дунё футболи тарихида ҳам ноёб саналади.

Яна бир қизиқ жиҳат, икки клуб ҳудуди бир-биридан атиги юз метр нарида жойлашган (яъни иккита қишлоқ расида бўлган дея тасаввур қилса ҳам бўлади)!Бу тарихдаги биринчи ўйин ва биринчи дерби! Шеффилд ФК клуби 2: 0 ҳисобида ғалаба қозонади.

Дунёдаги энг қадимги икки клуб бугунги кунда ҳам мавжуд, аммо улар инглизларнинг қуйи поғоналарида тўп суради. Аммо улар инглиз ва жаҳон футболи тарихининг ажралмас қисмидир.

Манба: allsportuz.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг