«10та Ferrari, олмосдан ясалган 20та қўлсоат ёки 2та самолёт олиб нима қиламан? Бу нарсалардан менга ва одамларга нима наф?

«10та Ferrari, олмосдан ясалган 20та қўлсоат ёки 2та самолёт олиб нима қиламан? Бу нарсалардан менга ва одамларга нима наф?
Очлик нималигини биламан, чунки бошимдан ўтказганман. Далада ишлашимга тўғри келган. Ялангоёқ футбол ўйнардим. Ўқишга ва яна бошқа кўп нарсаларга имконим бўлмаган.
Ҳозир эса шу футболнинг ортидан топган пулим билан одамларга ёрдам бера оляпман. Мактаблар очдик, стадион қурдик. Ўта қашшоқликда ҳаёт кечираётган одамларга кийим-кечак, пойабзал беряпмиз… Сенегалнинг жуда камбағал туманларидан бирида яшаётганларнинг ҳар бирига ойига 70 евродан берамиз.
Шоҳона ҳаёт, данғиллама дала ҳовли, киборларча сайр-у саёҳатлар ва самолётларни кўз-кўз қилиш менга керак эмас. Мен бундан кўра ҳаёт менга берган нарсаларни халқим билан бўлишишни афзал кўраман».

Садио Мане
«Ливерпуль» ҳужумчиси.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг