Криштиану Роналдунинг никоҳсиз хотини ўзбек чопонини кийиб суратга тушди. Сурат остига эса таъсирли гап ёзди…

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ўзбек чопонини кийиб тушган суратини инстаграмдаги саҳифасига жойлади.

Сурат остига “Меҳр билан Ўзбекистонда тайёрланган” – деган ёзув қўшиб қўйилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Роналдунинг мухлислари яхши биладики, футбол юлдузи испаниялик раққоса ва модель Жоржина Родригес билан анчадан буён жуда яқин муносабатда. Улар бир оиалада истиқомат қилишади. Ҳатто, жажжи Мартина исмли фарзандлари ҳам бор.

Мавзуга доир: Боланг ҳам учга кирибди. Энди шу жувонга уйлан, номард! 30 кишилик бўлса ҳам тўйни қивор (чапани фикр)

Аслида Португалиялик футболчининг тўрт нафар фарзанди бор. Дастлабки уч фарзанд суррогат онадан дунёга келган.

Масаланинг моҳияти шундаки, Криштиану ҳалигача Жоржина Родригес  билан расмий никоҳ қурмаган.

Сентябрь ойининг бошларида португалиялик футболчи Жоржина дўстлари учун уюштирган зиёфат вақтида унинг қўлини сўраган. Аёл Роналдуга турмушга чиқишга розилик берган.

Аммо ҳозирча тўй бўлмади. Расмий никоҳ ҳам…

Қизиқарли: Роналдуга ҳам хайронсан: испаниялик раққоса ва модель қиз билан “юриб-юриб” ҳатто фарзанли ҳам бўлиб, энди у қизга уйланмоқчи!

Дўстларингизга билан баҳам кўринг