Роналду таътилни қаерда ўтказади?

“Ювентус” форварди Криштиану Роналду қишки таътилни қаерда ўтказиши маълум бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли португалиялик футболчи бир неча кунга Дубайга боради. У таътилни Италиядан фарқли ўлароқ коронавирус бўйича қаттиқ чекловлар бўлмаган Бирлашган Араб Амирликларида ўтказишни маъқул кўрган.

Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Sports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг