“The Best”: Йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

ФИФА 2020 йилнинг энг яхши дарвозабони номини эълон қилди.

The Best совринини «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер қўлга киритди.

34 ёшли посбон 2019/20 йилги мавсумда клуби сафида ЕЧЛ, Бундеслига, Германия Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва Германия Суперкубогида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу совринга даъвогарлар орасида Алиссон (“Ливерпуль”, Бразилия) ва Ян Облак (“Атлетико”, Словения) ҳам бор эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг