Чемпионлар Лигаси. Карим Бенземанинг дубли «Реал»га 1-ўринни тақдим этди, «Интер» сўнгги ўринни олиб, Еврокубокларни тарк этди (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг B гуруҳида 9 декабрь, чоршанба куни 6-тур ўйинлари ўтказилди.

«Реал» ўз майдонида гуруҳ пешқадами «Боруссия М»ни қабул қилди. Учрашув мадридликларнинг катта устунлиги остида бошланди. 9-дақиқада Карим Бензема Лукас Васкеснинг қанотдан узатган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 32-дақиқада Бензема худди шу усулда иккинчи голни урди.

Танаффусга қадар жамоаларда яна бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлим ҳам мадридликларнинг тўлиқ назорати остида ўтди. «Реал» футболчилари бир нечта голли вазиятларни кўкка совурди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини «Интер» ва «Шахтёр» жамоалар ўртасида кечди. Миландаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди.

Шу тариқа «Реал» 10 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. «Боруссия М» ва «Шахтёр» 8 очко тўплади. Ўзаро ўйинлардаги устунлик сабаб немислар кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ

6-тур баҳслари

9 декабрь, чоршанба

«Реал Мадрид» Испания — «Боруссия М» Германия 2:0
Голлар: 1:0 – 9 Бензема, 2:0 – 31 Бензема.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 74), Модрич, Родриго (Аррибас, 74), Бензема.

«Боруссия М»: Зоммер, Эльведи, Лайнер, Гинтер, Вендт (Лазаро, 46), Нойхаус, Крамер (Бенеш, 85), Штиндль (Вольф, 85), Эмболо (Закария, 46), Плеа, Тюрам (Ҳеррманн, 85).

Огоҳлантиришлар: Закария (88).

«Интер» Италия — «Шахтёр» Украина 0:0
«Интер»: Ҳанданович, Янг (Перишич, 68), Бастони (Д`Амброзио, 85), Шкриньяр, Ҳакими (Дармиан, 85), Барелла, Гальярдини (Санчес, 75), Брозович, де Врей, Мартинес (Эриксен, 85), Лукаку.

«Шахтёр»: Трубин, Витао (Хочолава, 36), Матвиенко, Додо, Бондар, Тете (Соломон, 65), Коваленко, Марлос (Алан Патрик, 64), Степаненко, Тайсон (Дентино, 86), Майкон.

Огоҳлантиришлар: Витао (29), Гальярдини (29), Ҳакими (39), Брозович (61), Трубин (90).

daryo.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг