Испанларни жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан муҳаббат омили ёҳуд Пике ва Шакиранинг гўзал севги тарихи (ҳаммаси об-ҳавони сўраш баҳонасидаги СМСдан бошланган эди…)

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике деярли 10 йилдан бери ўз ҳаётини қўшиқчи Шакира билан боғлаган. Бу севги тарихи 2010 йилда Шакиранинг машҳур “Wака Wака” қўшиғига клип суратга олиш пайтида бошланган севги ҳикояси.

Суратга олиш тугагандан сўнг Пике Шакиранинг рақамини сўрайди. Шундан сўнг иккаласи ҳам Жанубий Африкага учиб кетишади. У эрда Шакира жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қатнашди.

Шундай қилиб, испаниялик футболчи Шакирага жуда ғалати хабар юборди …  СМС об-ҳаво ҳақида эди!⠀⠀⠀⠀⠀⠀

Аммо хонанданинг жавоби Пикени ҳайратда қолдиради! Чунки Пике  жавобан қисқа хабар кутган эди, лекин Шакира мамлакатдаги об-ҳаво шароитини (Шакира колумбиялик ҳонанда) батафсил тавсифлаб узун хабар юборади! Ушбу ўта батафсил ёзилган хабарда хонанданинг футболчига бўлган барча меҳр-муҳаббатини очиб беради ва шу вақтдан бошлаб улар кўпроқ гапла бошлайдилар.⠀

Бир сафар Пикет унга яна хабар юборади: “Жаҳон чемпионати финалига сизни кўриш учун чиқаман!”

Албатта! Шакирани кўриш учун унинг ягона имконияти финал пайтида бўлади, чунки Шакира ёпилиш маросимида қўшиқ куйлаш керак эди!⠀

Ҳимоячи ваъдасини бажарди, Испания финалга чиқди ва Голландияни мағлуб этди. Аммо Пикет ўша кеча нафақат Жаҳон кубогини ютди, балки у колумбиялик қўшиқчининг қалбини ҳам забт этди.

 

Манба: allsportuz.com

Дўстларингизга билан баҳам кўринг