УЕФА консултанти Наманган вилоятида бўлди

Юртимиз бўйлаб фаолият олиб бораётган УЕФА техник консултанти Рожер Мейхри Фарғона водийси вилоятларига қилган сафари якунланди.Андижон ва Фарғона вилоятларидан сўнг УЕФА вакили Наманган вилоятида ҳудудий футбол ассоциацияларининг футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлари ва мусобақалар ташкил этиш тизими билан яқиндан танишди.

 

Рожер Мейхрининг кун тартибидан вилоятдаги футбол академиялари ҳамда спорт мактаблари фаолияти билан танишиш ўрин олди. Шунингдек, у “ОДИЛ Жуниор” тарбияланувчилари ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берди.Бундан ташқари, УЕФА консултанти Наманган олимпия захиралари коллежи ҳамда “Навбаҳор” стадионида болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни ўрганди.

 

 

 

Манба: interfutbol.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг