УЕФА мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун номзодларни эълон қилди

УЕФА 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарларни эълон қилди.

Мукофот учун “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне, форвард Роберт Левандовски ва дарвозабон Мануэль Нойер (иккиси ҳам – “Бавария”) даъвогарлик қилмоқда.

Ғолиб 1 октябрь куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилганда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида “Бавария” (финалда ПСЖ 1:0 ҳисобида мағлуб этилган) ғолиб бўлган эди.

Манба: championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.