УЕФА мавсумнинг энг яхши мураббийи совринига номзод 3 нафар мутахассисни маълум қилди

УЕФА мавсумнинг энг яхши мураббийи номинациясига номзод 3 нафар мутахассиснинг номини маълум қилди. Ушбу соврин Ханс-Дитер Флик («Бавария»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Юлиан Нагельсман («РБ Лейпциг)дан бирига насиб этади.

Эътиборли томони, уларнинг барчаси германиялик мутахассис ҳисобланишади. “ПСЖ” билан Чемпионлар лигаси финалига етиб келган яна бир немис мураббийи Томас Тухель эса соврин учун курашда кучли учликка киритилмади.

Флик «Бавария» билан “требл”га эришган бўлса, Клопп 30 йиллик танаффусдан кейин «Ливерпуль»ни АПЛ чемпионлигига бошлаб келди. 33 ёшли Нагельсман эса «РБ Лейпциг» бошқарувидаги дебют мавсумда жамоасини ЕЧЛ ярим финал босқичига олиб чиқди.

Ғолиб номи 1 октябрь куни ўтказиладиган ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.

Манба: stadion.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.