Гризманн «Барселона»да Коутиньни “чопди”

«Барселона» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн либосидаги рақамини ўзгартиради, дея ёзмоқда Sport.es.

Ўтган мавсумда 17-рақам остида тўп сурган франциялик форвард бу мавсумда 7-рақамга эга чиқади. Ушбу рақам ўтган мавсумни ижара асосида «Бавария»да ўтказган Филиппе Коутиньога тегишли эди. 

Қайд этилишича, Гризманн ўтган мавсумдаёқ бу рақамни олмоқчи бўлган, аммо Ла Лигада мавсум давомида рақамни ўзгартиришга рухсат берилмагани боис Антуан ўйин рақамини алмаштира олмаган.

Маълумот учун, Гризманн 2019 йилнинг ёзида 120 миллион евро эвазига «Атлетико»дан «Барселона» сафига келиб қўшилганди. Якунланган мавсумда Ла Лигада 35 ўйинда майдонга тушган 29 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 9та гол ва 4та ассист ёзиб қўйган.

Манба: tribuna.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг