ЕЧЛ. “Бавария” “Лион”ни ишончли тарзда таслим этиб, финалга чиқди

УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган иккинчи учрашув ўз якунига етди. “Жозе Алваладе” стадионида кечган учрашувда “Бавария” “Лион” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймда Гнабри дублни расмийлаштирган бўлса, учрашув якунланиши арафасида Левандовски ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Энди мюнхенликлар 23 августдан 24 августга ўтар кечаси ПСЖ билан бош соврин учун кураш олиб боради.

“Бавария” ўз тарихида 11 бор нуфузли мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди. Жамоа 1974, 1975, 1976, 2001 ва 2013 йилларда титул соҳибига айланган бўлса, 1982, 1987, 1999, 2010 ва 2012 йиллари эса мағлубиятга учраган эди.

Манба: ports.uz

Дўстларингизга билан баҳам кўринг