ПСЖ “Лейпциг”ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва тарихда илк бор финалга йўл олди

УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган илк учрашув якунига етди. Унда “РБ Лейпциг” ва ПСЖ жамоалари ўзаро беллашди. Лиссабондаги “Эштадиу да Луш” стадионида кечган баҳс парижликларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Маркиньоснинг тезкор голи орқали олдинга чиқиб олган Тухель шогирдлари биринчи тайм охирида 2-тўпни ҳам рақиб постига киритишга муваффақ бўлишди. Танаффусдан кейин ҳам катта устунликка эга бўлган ҳолда, 56-дақиқа ўтиб бораётганда ҳисобни йириклаштирди.

Энди ПСЖ жамоаси Чемпионлар Лигаси финалида “Бавария” ҳамда “Лион” клублари ғолибига қарши майдонга тушади.

РБ “Лейпциг” – ПСЖ 0:3
18 августа, 22.00, «Эштадиу да Луш»
Голлар: 0:1 – 13 Маркиньос, 0:2 – 42 Ди Мария, 0:3 – 56 Бернат.

РБ “Лейпциг” – Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.

ПСЖ – Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Сарабия, 87), Керер, Мбаппе (Шупо-Мотинг, 86), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).

Манба: championat.asia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг