Эдуардо Камавинга “Реал” жамоаси сафига ўтиши мумкин

Мадридликлар ва Франция ёшлар терма жамоасининг 17 ёшли ўйинчиси агенти билан музокаралар якуний босқичга келган. Қироллик клуби Камавингага 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

“Ренн” клуби ўз футболчисини 80 млн евродан камроғига сотмоқчи эмас, бундан ташқари кейинги мавсум уни ўз сафида ижара олиб қолади. Бу ҳақида журналист Николо Скира маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Камавинга билан “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам қизиқмоқда, бироқ “Реал” футболчи учун курашда англияликларни ортда қолдирмоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг